Вазият жиддий! Иско қишда
Ads

El Chiringuito нашри тарқатган хабарга кўра, 26 ёшли футболчи жамоадошлари билан ўзаро сухбати давомида январда "Реал"дан кетишни ва "Манчестер Сити"га кўчиб ўтишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Илгарироқ Иско ва "қироллик клуби" бош мураббийи Сантьяго Солари ўртасидаги алоқалар яхши эмаслиги айтилган эди. "Эйбар"га қарши ўйиндан сўнг испаниялик футболчи устози узатган қўлга жавоб қайтармаган эди. Шундан сўнг Иско "Рома"га қарши учрашув қайдномасига киритмаган эди.

"Шаҳарликлар" ўтган мавсумда Искога қизиқиш билдиришган эди.