Венгер Англия терма жамоаси устозига маслаҳат берди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ярим ҳимоячи Жек Уилширнинг Англия терма жамоасига чақирилиши мумкинлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.

“Мен уни бунга тайёр деб ўйлайман. Сўнгги ҳафта ичида Жек жуда яхши формага кириб олди. У исталган турнирда, исталган даражадаги баҳсда иштирок этишга тайёр. Мен Гарет Саутгейтга Уилширни терма жамоага чақириши борасида маслаҳат берар эдим”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис “Sky Sports”га.

Маълумот учун, 25 ёшли  футболчи бу мавсум “тўпчилар” сафида 8 баҳсда майдонга тушди ва икки голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!