Венгер: “Манчестер Сити” муҳим голни офсайддан киритди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия Лига кубоги финалида “Манчестер Сити” жамоасидан учралган (0:3) мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Манчестер Сити”ни табриклайман! Улар бунга муносиб эдилар. 0:3 га ютқазгандан сўнг ҳимоя устида кўпроқ ишлашга тўғри келади. Биз ўйиннинг катта қисми давомида ҳимояда хато қилмадик деб ўйлайман. Тўғри, баъзан концентрацияни йўқотдик. Кучли жамоаларга қарши ўйинларда эса бунинг учун товон тўланади.

Уларнинг иккинчи голи ўйин тақдирини ҳал этди. Менимча мазкур гол юз фоиз офсайддан киритилди.

Агарда, мағлуб бўлсанг, сен томон отиладиган тошларни тўғри қабул қилишинг керак. Мен ишонаманки, “Арсенал” мазкур мағлубиятдан тезда чиқиб кета олади. Биз финалга чиқдик ва мағлуб бўлдик. Шундай экан, энди эътиборни чемпионатдаги бошқа ўйинларга қаратамиз”, – деб франциялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди ВВC.

Минбар

Барча блоглар