Венгер: “Милан” билан жавоб ўйини қийин бўлди
Ads

 

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер “Милан”га қарши (3:1) Европа Лигаси жавоб ўйинидан кейин ўз фикрларини билдирди.

“Миллий чемпионатда қайд этилаётган натижалардан кейин “Милан”га қарши ғалабалар бизга жуда керак эди. Бугунги ўйин қийин бўлди, аммо якунда биз ғолиб бўлдик. Очиқ ўйин гувоҳига айландик.

Биринчи бўлимда жуда ёпиқ ўйнадик, чунки биринчи ўйиндаги натижани сақламоқчи бўлдик. Кейин эса барчаси кўнгилдагидек кечди. “Арсенал” ҳимоя чизиғини кучайтириши лозим. Умуман олганда эса, биз – маҳоратли жамоамиз”, – деди Венгер.