Венгер: Наҳотки менинг “Арсенал”даги аҳволим боис одамлар ухлолмаяпти?

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкинлиги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен бу саволга жавоб берганман. Истасангиз, яна қайтаришим мумкин. Менинг аҳволим боис сиз ухлолмаяпсизми?

Бизнинг мақсадимиз – мавсумни кучли тўртликда якунлаш. Мен сўнгги мағлубиятдан сўнг яхши ўйнаб кетишимизни истайман”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!