Венгер: Зидан топ даражага чиқиши учун Англияда фаолият олиб бориши даркор
Ads

"Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Реал" собиқ устози Зинеддин Зиданга маслаҳат берди.

- Зиданни Англияда кўрмоқчиман. Бугунги кунга келиб, топ даражадаги мутахассис бўлиш учун АПЛда фаолият олиб бориш керак деб ўйлайман.

Шуни айтиш жоизки, Англия чемпионлиги учун 6та клуб кураш олиб боради. Бошқа лигаларда ким чемпион бўлишини декабрьда айтиш мумкин, Лига 1да эса сентьябрьда.

Хозирда, Зидан қийин аҳволда, у афсонавий клубни тарк этиб, иккинчи ўриндаги энг кучли клубга бориши даркор, - деди Венгер.