Венгернинг ўрнини эгаллаши кутилаётган мураббийлар рўйхати кенгаймоқда
Ads

“Арсенал” раҳбарияти мавсум якунида жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг ишини баҳолайди ва унинг ўрнини эгаллиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини кўриб чиқади.

Венгер клубда ўтказган 21 мавсумда жамоа билан Премьер-Лиганинг топ-4лигадн ўрин олиб келган ёки бирорта совринни қўлга киритган, бироқ сўнгги вақтларда “тўпчилар” ўсишдан тўхтаб қолган ҳамда яқин вақт ичида бирор натижа қайд этишига ишониш қийин.

Айни дамда Венгернинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар рўйхати кенгаймоқда. “Арсенал” афсонаси Тьерри Анри, “Монако”дан Леонардо Жардим, “Шахтёр”дан Пауло Фонсека, Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв, “Селтик” устози Брендан Рожерс, “Бавария” ва “Челси” собиқ устози Карло Анчелотти, “Манчестер Сити”да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилаётган “тўпчилар” собиқ сардори Микель Артета номзодлари кўриб чиқилади.

Венгер клубдаги тақдири мавсум якунида аниқ бўлади. Унинг жамоада қолишига “Арсенал”нинг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиши ёрдам бериши мумкин холос.