Венгриядаги Гран-Прида юнон-рум курашчиларимиз 3 та медални қўлга киритишди

Қувонарлиси, баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларнинг уч нафари шоҳсупага кўтарилди. -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Илҳом Баҳромов олтин медалга сазовор бўлган бўлса, мазкур вазндаги бошқа спортчимиз Жавоҳир Мираҳмедов бронза медалига эга чиқди. -60 кг вазнли спортчимиз Феруз Тўхтаев финалгача етиб борди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Ушбу иштирок орқали юнон-рум курашчиларимиз Токио Олимпиадаси лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!