Вентура: Вераттининг Францияда ўйнаётгани унинг ривожланишига халақит бермоқда

Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентуранинг фикрига кўра, терма жамоа ярим ҳимоячиси Марко Вератти Франция 1-лигасидаги рақобатнинг пастлигидан ўсишга эриша олмаяпти.

“Мен аввал ҳам гапирганман, ва бундан кейин ҳам гапираман, Вератти – Италия терма жамоаси учун жуда муҳим футболчи. Муаммо унинг Италияда эмас, Францияда тўп сураётганида. Бу икки мамлакат чемпионатида рақобат турлича. Вераттининг жамоаси қолганлардан кўра анча кучли ва шу боис ҳам у учрашувларда қийинчиликка дуч келмайди”, - дейди Вентура Sky Sport Italia телеканалига берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!