Вера Звонарёва
Ads

Жорий йилнинг 27 август кунидан 9 сентябрь кунига қадар Нью Йорк шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Америка очиқ чемпионати ўтказилади.

Мазкур мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этиш учун бир қатор теннисчилар саралаш босқичида ўзаро рақобатлашди.

Саралаш баҳсларининг финалида россиялик Вера Звонарёва хитойлик Чжу Линни 6:2, 4:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнирнинг биринчи даврасига чиқди.