Вера Звонарёванинг мақcади нима?
Ads

Россиялик теннисчи Вера Звонарёва Шэньчжэнда ўтаётган турнирнинг чорак финалидаги учрашувни ғалаба билан якунлади.

Вера ушбу босқчида ҳамюрти Вероника Кудерметова билан рақобатлашди. Уч сет давом этган ўйинда Звонарёва 4:6, 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Shenzhen Open" турнирининг ярим финалида В.Звонарёва америкалик Элисон Рискега қарши кортга чиқади.