Вератти 2017 йилнинг ёзида “Интер”га ўтиши мумкин
ПСЖ клубининг италиялик ярим ҳимоячиси Марко Вератти келгуси йилнинг ёзида ўз ватанига қайтиши мумкин. Football Italia нашрининг маълум қилишича, 24 ёшли футболчига Миланнинг “Интер” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Айтиш лозимки, Вератти француз матбуоти ва жамоанинг янги устози Унаи Эмеридан норози бўлмоқда. Аввалроқ, Туриннинг “Ювентус” клуби ҳам футболчини ўз сафида кўришни истаётгани ҳақида забарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Италия терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум Франция чемпионатида 12та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. Чемпионлар лигасида эса 5та ўйинда иштирок этиб, 1та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар