Вернер учун курашга яна бир гранд клуб қўшилди
Ads

Германиянинг РБ Лейпциг клуби форварди Тимо Вернер учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди.

Abendzeitung нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли германиялик футболчига “Ливерпуль” қизиқиб қолган. Мерсисайдликлар бу борада немис клуби раҳбарияти билан алоқага чиқишга ҳам улгуришган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Вернерга "Бавария" ва"Атлетико" ҳам кураш олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг ўзи эса мюнхенликлар сафига ўтиш истагида эканлигига шаъма қилган эди.

Маълумот учун, Вернер жорий мавсум “Лейпциг” сафида 20та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг тахминий трансфер баҳоси 65 млн еврони ташкил этади.