
Верона дербисида “Верона” зафар қучди (Видео)
Италия чемпионати 28-турида Верона шаҳрининг икки вакили – “Верона” ва “Кьево” ўзаро баҳс олиб боришди.
“Марк-Антонио Бентегоди” стадионида ўтказилган дербида “Верона” 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ягона голга ҳимоячи Антонио Караччоло муаллифлик қилди.
Маълумот учун, “Верона” 22 очко билан турнир жадвалининг 18-поғонасида бормоқда. “Кьево” 25 очко билан 15-ўринда қолиб кетди.
Фикрлар