Верратти фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин
Ads

ПСЖ клубининг италиялик вингери Марко Верратти фаолиятини ватанида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли италиялик футболчига "Милан" ва "Ювентус"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.

Аммо, парижликлар ўзининг етакчи футболчиларидан бири ҳисобланган Верраттини таркибда сақлаб қолмоқчи ва бунинг учун тез орада унга янги шартнома таклиф қилишни режалаштиришмоқда.