Верраттига энди Райола агентлик қилади

Франциянинг ПСЖ клуби  ярим ҳимоячиси Марко Верраттига эндиликда машҳур футбол агенти Мино Райола агентлик қилади.

“Эндиликда менинг қизиқишларимни ифода этадиган ягона инсон Мино Раёладир. Мен Донато Ди Камплига ажойиб ишлари учун раҳмат айтаман ва менинг унга нисбатан муносабатларим ўзгармаган”, – деб ўзининг “Instagram”даги саҳифасига ёзиб қолдирган Верратти.

Қайд этиш жоиз, Райоланинг мижозлари орасида Златан Ибрагимович, Поль Погба сингари машҳур футболчилар ҳам бор.

  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!