Кеча “Вест Хэм” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Славен Билич имзоланган шартномага кўра товон пули оладиган бўлди. The Times нашрининг ёзишича “болғачилар” раҳбарияти хорватиялик мутахассисга жами 2 млн фунт товон пули тўлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, 49 ёшли Билич Лондон клубини 2015 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг амалдаги шартномаси эса 2017/18 йилги мавсумга қадар имзоланган эди. Берилган маълумотларга кўра Биличнинг ўрнини Дэвид Мойес эгаллаши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Вест Хэм” айни дамда АПЛда 11 турдан сўнг 18-поғонада бормоқда.