"Вест Хэм" бир кунда Пайетнинг ўрнига плеймейкер топди

 

"Вест Хэм" ўз плеймейкери Димитри Пайет билан юзага келган можаро туфайли франциялик ярим ҳимоячи хизматларидан воз кечгани ҳақида хабар берилган эди. Пайет ҳам бу жамоада умуман ўйнамаслигини айтиб, уни бошқа клубга трансфер қилишни талаб қилмоқда.

"Вест Хэм" раҳбарияти Пайетни ўрнига майдон марказини ушлаб турадиган етакчи футболчини бир кунда топди. Жамоа бош мураббийи Славен Билич бу вазифага айни пайтда "Суонси Сити" шарафини ҳимоя қилаётган исландиялик Гилфи Сигурдссонни муносиб, деб билади.

Сигурдссон "Суонси Сити"нинг ҳақиқий етакчисига айланди. У ўйинларда бешта гол урди ва олтита самарали пас узатди. Бироқ, жамоа яхши ўйин кўрсатолмаяпти ва АПЛни тарк этишга яқин турибди. Бу вазият ўз олдига катта мақсадларни қўйган Сигурдссонни бошқа жамоага ўтиб кетишига хизмат қилади.

Исландиялик ярим ҳимоячининг трансфер нархи 20 миллион фунтга баҳоланмоқда ва "Вест Хэм" бу суммани беришга рози бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!