"Вест Хэм" Чичарито учун "Байер"га 13 млн фунт таклиф қилмоқда

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Байер” ҳужумчиси Хавьер Эрнандесни ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди. 
Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” жорий ҳафта сўнггига қадар футболчининг шартномасида белгиланган товон пули, яни 13 млн фунтни тўлаб, уни ўз таркибига қўшиб олишмоқчи. 
Маълумот учун, 29 ёшли Мексика терма жамоаси аъзосининг “доришунослар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. У “Байер” таркибида жами 76та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 39та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!