Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшер ҳамда Энди Кэрролл АПЛнинг навбатдаги турида "Манчестер Сити"га қарши баҳсда иштирок этишга тайёр. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, Уилшер сентябрь ойи бошидан буён майдонга тушмай келаётган бўлса, Кэрролл жорий мавсум ҳозирча бирорта ҳам ўйинда иштирок этмади. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам жиддий жароҳат олишган эди.

Маълумот учун, "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" баҳси 24 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.