"Вест Хэм" Карвальюни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби “Спортинг” ярим ҳимоячиси Вильям Карвалью борасида таклиф тайёрламоқда.

Унга кўра “болғачилар” 25 ёшли Португалия терма жамоаси аъзоси учун 28 млн евродан воз кечишга тайёр. Бироқ, лиссабонликлар Карвальюни 40 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Қайд этиш лозимки, футболчига энди “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг акаси Пере Гвардиола агентлик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Карвальюга “Вест Хэм”дан ташқари шунингдек “Арсенал”, “Вест Бромвич” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!