Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби раҳбарияти мавсум якунлангач бош мураббий Дэвид Мойеснинг кетиши ҳақида тарқалган хабарларни инкор этди.

“Клуб Дэвид Мойес ҳақидаги хабарни кескин инкор этади. Бу хабарда ҳеч қандай ҳақиқат йўқ.

Раҳбарият ва мураббий ҳамкорликни давом эттириш борасида мавсум якунлангач гаплашиб олади. Унгача эса Мойес ўз ишини давом эттираверади”, - деб ёзилади клуб расмий сайти берган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бир қатор ОАВлар “болғачилар” раҳбарияти мавсум якунлангач шотландиялик мутахассисни ишдан олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.