Лондоннинг "Вест Хэм" клуби ҳужумчиси Марко Арнаутович камида мавсум якунига қадар жамоада қоладиган бўлди.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра “болғачилар” 29 ёшли австриялик футболчини давралар оралиғида қўйиб юборишмоқчи эмас. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Арнаутовичга “Манчестер Юнайтед”дан қизиқишлар бўлаётгани ва айнан манкуанликлар уни қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, “Вест Хэм” катта маблағ таклиф қилинган тақдирда ҳам ўзининг асосий ҳужумчисини қўйиб юбормайди.

Маълумот учун, Арнаутович жорий мавсум АПЛда 11та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.