Ads

Лондоннинг “Вест Хэм” клуби хўжайинларидан бири Дэвид Салливан раҳбарият Славен Билични мавсумлар оралиғидаёқ истеъфога чиқариши керак эди деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтиш лозимки, “болғачилар” хорватиялик мутахассисни жамоа АПЛнинг 11 туридан сўнг 9 очко билан 18-ўринга тушиб кетганидан сўнг истеъфога чиқаришган эди.

“Эҳтимол, биз бош мураббий масаласини ўтган ёздаёқ ҳал қилишимиз керак эди, аммо биз кутишга қарор қилдик. Славен яхши инсон, лекин у ҳозир дам олиши ва куч тўплаши керак.

Биз уни ишдан бўшатишга мажбур бўлдик. Мен бу ҳақдаги қароримни айтганимдан сўнг у кетди. Балким у одамларга ёқар, лекин биз ғалаба қозонишимиз керак”, - дейди Салливан The Sun нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Биличнинг “Вест Хэм”даги ўрнини Дэвид Мойес эгаллади.