Вейналдум: “Ливерпуль” жорий мавсумда бир нима ютиши керак
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум жорий мавсумда жамоанинг иштироки ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўтган мавсумда биз “Манчестер Сити” билан курашмадик. 25 очколик тафовут – ҳеч қандан  рақобат эмас. Бу йил “Ливерпуль” ҳақида кўп гапиришларининг сабаби – трансферлардир. Мухлислар ўтган мавсумдагидан кўпроқ нарса кутилмоқда.

Биз Коутиньони йўқотдик, лекин кучли футболчилар билан шартнома имзоладик. Бир йил аввал биз ҳақимизда бунчалик гапиришмаганди. ЕЧЛда ўйнадик, тажиба орттирдик. Бу йил қандайдир бўлса ҳам соврин ютишимиз керак”, – деди Вейналдум.