Виктория Азаренко ишончни оқлади
Ads

Беларуслик Виктория Азаренко "Miami Open - 2018" турнирининг биринчи даврасидаги тўсиқдан муваффақиятли ўтди.

У ушбу босқичда америкалик Кэтрин Беллиснига қарши кортга чиқиб, бор йўғи учта геймни бой бериб қўйди.

Шу тариқа зафар қучган Азаренко Майамида ўтаётган турнирнинг  иккинчи даврасида яна бир америкалик теннисчи Мэдисон Кизга қарши кортга чиқади.

Sports.uz