Виктория Азаренко: Окландда кўришгунча!
Ads

Беларуслик теннисчи Виктория Азаренко Янги Зеландияда ўтадиган турнирда иштирок этиши ҳақида тўхталиб ўтди.

"Янги спорт мавсумини “ASB Classic" турнирида бошлаш имконияти мавжуд бўлганидан хурсандман. Бир неча йил олдин бу ерда ўйнаганман. Шу сабабли ҳам бажонидил Янги Зеландияга бораман. Бу мамлакат жуда гўзал ва бу ердаги мусобақа энг яхши турнирлардан биридир. Мен «Аустралиан Опен – 2018»га иложи борича яхшироқ тайёргарлик кўришим керак.

Кўпдан буён кортга чиққаним йўқ. Шунинг учун ҳам мен теннисни соғиндим. Мени қўллаб турган мухлисларимдан миннатдорман. Окландда кўришгунча”, дейди – Виктория.

Sports.uz