Виктория Азаренконинг зарбаси Мэдисон Кизни қулатди

Беларуслик Виктория Азаренко Майами очиқ турнирида учинчи даврага чиқди.

У иккинчи босқичда америкалик Мэдисон Кизга қарши ўйин ўтказди. Биринчи сетни 7:6 ҳисобида бой берган Киз, иккинчи сетда ҳисоб 2:0 бўлиб турган бир вақтда тиззасидан жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмади.

Шу тариқа ғалаба қозонган Азаренко "Miami Open - 2018" турнирининг учинчи даврасида латвиялик Анастасия Севастовага қарши ўйнайдиган бўлди.

Sports.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар