Виллаш-Боаш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

“Порту”, “Челси”, “Тоттенхэм”, “Зенит” ҳамда “Шанхай СИПГ” клуби собиқ бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда 41 ёшли португалиялик мутахассисга “Ал-Наср” клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Араблар унга йилига 8 млн евро маош ваъда қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд шаҳри жамоаси бундан аввал “Монако”дан истеъфога чиққан бошқа бир португалиялик мутахассис - Леонарду Жардимга ҳам таклиф билан чиқишган эди. Бироқ, Жардим ушбу таклифга рад жавобини берган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар