Виллиан
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан унинг трансферига жиддий қизиқиш билдираётган “Барселона”га ўз жавобини берди.

El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли бразилиялик футболчи ҳам “Камп Ноу”га кўчиб ўтишга қизиқмоқда. Бироқ, ушбу трансфернинг амалга ошиши кўп жиҳатдан “аристократлар” раҳбариятига боғлиқ. Агар улар футболчининг 80 млн евролик нархини пасайтиришсагина ушбу келишув амалга ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Виллианга “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.