Виллиан: МЮ агентим билан алоқага чиққани рост, аммо
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Виллиан жорий ёзги трансферлар даврида ўзига “Манчестер Юнайтед”дан таклиф бўлганини тасдиқлади.

“Агентим билан бир неча бор музокаралар ўтказилгани рост. Мен Моуриньо қўл остида ўйнаганман ва у билан дўстмиз. Мен унга жуда ёқаман, ўз навбатида мен ҳам уни  мураббий сифатида, қолаверса инсон сифатида ҳам ҳурмат қиламан. У менга ўз вақтида ишонч билдиргани учун ундан миннатдорман.

Умуман олганда МЮ билан менинг агентим гаплашган, аммо музокаралардан айтарли ҳеч нарса чиқмаган. Қолаверса, мени “Челси”да барча нарса қониқтирмоқда”, - дейди бразилиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.