Ads

Кеча Испания Ла Лигаси 7-туридан ўрин олган "Вильярреал" ҳамда ""Вальядолид" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Вильярреал шаҳридаги «Керамика — Эль-Мадригал» стадионида кечган беллашувда меҳмонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Учрашувдаги ягона гол 53-дақиқада Леонардо Суарес томонидан киритилди.

"Вальядолид" бугунги ғалабадан сўнг ўз ҳисобидаги очколари сонини 9 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 8-ўринга кўтарилиб олди. "Вильярреал" эса 8 очко билан 11-поғонада кетмоқда.

Қуйида учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин: