Винченцо Монтелла
Ads

Винченцо Монтелла “Милан”да ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Шуни айтишим керакки, мени бу хабар лол қолдирди, ўша куни мен одатдагидек машғулотларга таёрланётгандим.

Мен истеъфога чиқарилган пайтимдан хайрон бўлдим. Ўйлашимча, лавозимдан озод этиш учун мантиқан тўғри бўлган бошқа пайтлар бўлган эди, шу машғулотларда биз жамоа билан келгуси учрашувларни мухокама қилмоқчи эдик.

Машғулотлар базасига етиб келганимизда, Мирабелли ва унинг котиби бизни кутиб туришганди. Уларнинг айтишича, аксарият акционерлар менинг лавозимдан четлатилишим бўйича қорорни кечқурун қабул қилинган экан.

Футболчилар мен билан самимий тарзда хайрлашишди, мен бу каби видолашувларни ёқтирмайман.

Менинг энг катта хатоим? Бу рахбарият ва жамоа учун  жуда катта талаблар қўйдим. Шуни таъкидлашим лозимки, мен билан “Милан” Европага қайтдик ва жуда яхши натижага эришдик, бу каби ғалабалар  “россоньерлар”га етишмаётганди.

Агар клуб натижаларга эришмаётган бўлса, бунга биринчи навбатда мураббий айбдор, -дейди Монтелла Жанлука Ди Марционинг журналига берган интервьсида.