Виталий Денисов: Биз хали чемпион эмасмиз
Ads

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов Россия чемпионлиги учун кураш сўнгги турларга қадар давом этишини айтиб ўтди.

“Жим туриб, ўз ишимизни қилганимиз маъқул. Ким чемпион бўлиши борасидаги масала сўнгги 2-3  турга қадар маълум бўлмайди. Мавсум ўртасида бу ҳақда фақатгина фолбинлар билиши мумкин.

Мен эса бундай нарсаларга тушунмайман. “Локомотив” хали чемпион эмас. Бизни ўтган мавсумдаги “Спартак”ка ўхшатишаётгани ёқимли. Агарда, якун ҳам худди шундай бўлса, бундан фақат хурсанд бўлар эдим”, – деб Денисовнинг сўзларини келтириб ўтди “Чемпионат”.