Виталий Денисов Европа Лигасидаги ғалабадан кейин нималар деди?

 

Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов “Копенгаген”га қарши (2:1) Европа Лигаси 5-туридан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин давомида қийин вазиятлар бўлди, аммо биз якунда ғалаба қозондик. Ҳимояда яхши ўйнаб, бир-биримизнинг камчиликларимизни тўлдириб турдик”, – деди Денисов.

– “Локомотив” таркиби борасида “Копенгаген”, “Шериф” ва “Злин”дан кучлироқ, бироқ жамоа ҳамон гуруҳдан чиқа олмади.

– Баъзида рақиб бор кучини бериб, вазиятлардан унумлироқ фойдаланали. Якунда натижа ҳам шундай бўлади.

– Россиянинг барча клублари еврокубокларда ўз иштирокини давом эттирадиган бўлди.

– Уларга етиб олишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!