Виталий Денисов Испанияга кетади

Ҳамюртимиз Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг "Локомотив" клуби кеча Россия Премьер-Лигаси 20-туридан ўрин олган "Тосно" (3:1)га қарши баҳсдан сўнг таътилга чиқди. "Темирйўлчилар" шу билан 10 январда таътилдан қайтадилар.

Клуб расмий сайтида ёзилишича, футболчилар 10 январда та`тилдан қайтади ва айнан шу куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтадилар.

12 январда эса Денисов ва унинг жамоадошлари биринчи йиғинни ўтказиш учун Испанияга учиб кетадилар. Қайд этиш жоиз, ҳар иккала йиғин ҳам Испанияда ўтиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар