Виталий Денисов “Крилья Советов”дан кетган ва янги келган бош мураббийлар ҳақида гапириб ўтди
Ads

Мавсумни Самаранинг “Крилья Советов” клубида ижара асосида ўтказаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов жамоада юз берган бош мураббийлар алмашуви борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

- Андрей Тихоновнинг истеъфоси олдиндан кутилганмиди?

- Айтиш қийин. Бир томондан жамоа унинг бошқарувида хавфли зонага тушиб қолди. Иккинчи томондан футболчиларга Андрей Валерьевич билан ишлаш анча қулай эди.

Истеъфо футболда доимий учраб турадиган нарса. Қарорни раҳбарият қабул қилади, футболчилар эса унга рози бўлишлари керак. Бизнинг Тихонов билан муносабатларимиз ҳозир ҳам яхши.

Жамоага Миодраг Божовични янги бош мураббий этиб тайинланди. Божович билан “Локомотив”да бирга ишлаганмиз ва у билан муносабатларимиз жуда яхши.

Минбар

Барча блоглар