Виталий Денисов мавсумни "Крилья Советов"да якунлайдиган бўлди

Москванинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси, ҳамюртимиз Виталий Денисов мавсумни “Крилья Советов”да якунлайдиган бўлди.

Унга кўра самараликлар “Локо” билан Денисовнинг ижара шартномасини мавсум якунига қадар узайтириш борасида келишувга эришишган.

Эслатиб ўтиш лозимки, “Крилья Советов” дастлаб Виталийни декабрга қадар ижарага олган эди. У жорий мавсум 6та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!