Виталий Денисов сафга қайтди

Россиянинг "Крилья Советов" клуби сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов жароҳатидан фориғ бўлди. У бугундан эътиборан умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этди ва Премьер-лиганинг навбатдаги турида "Спартак"ка қарши кечадиган учрашувда иштирок этиши мумкин.

Самараликлар эртага ўз шаҳарларида машғулот олиб боришади ва сўнг Москвага учиб кетишади. Маълумот учун, "Спартак" - "Крилья Советов" ўйини 25 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!