Виталий Кличко: Шаҳар мэри бўлиш боксчи бўлишдан қийинроқ

Киев мэри Виталий Кличко ҳозирги иши ва боксчилик фаолиятини ўзаро таққослаб кўрди.

Украиналик боксчи Виталий Кличко узоқ йиллар давомида оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлиб келди. Айни дамда эса Киев мэри лавозимини эгаллаб турибди.

Тўғрисини айтаман: бокс бўйича жаҳон чемпиони бўлиш, шаҳар мэри бўлишдан анча осон. Сиёсатда ҳеч қандай қоида бўлмайди. Сизга белдан ҳам уруш мумкин. Ундан пастга ҳам зарба беришлари мумкин ва яна ҳеч қандай танаффус йўқ – иш суткасига 24 соат бўлади ҳамда ҳафтасига етти кун. Бу жуда қийин иш, – дейди Кличко.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар