Виталий Ни:
Ads

“Насаф” клубининг бугунги ҳолатидан барчанинг хабари бор. Молиявий муаммолар жамоани мушкул аҳволга тушириб қўйди. Ҳаттоки, у ерда кадрлар алмашинуви ҳам юз беррди. Ёдингизда бўлса, яқинда клуб бош менежери Шамиль Ярулиннинг ўрнига клуб академиясида директор бўлиб ишлаб келган украиналик Сергей Кучеренко тайинланганди. Шундан кейин эса “Насаф”да бир неча йиллардан бери садоқат билан меҳнат қилиб келган Виталий Ни ҳам истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини эса молдавиялик мутахассис Николай Минчев эгаллади. Лекин ҳозирча вазият ўзгаргани йўқ. Албатта, Ярулин билан Нининг клубга қўшган ҳиссасини инкор этиб бўлмайди. Улар йиллар давомида “Насаф”нинг мавқеини кўтариш учун меҳнат қилдилар. Лекин ҳаётда ўзгаришлар бўлиб туради.

Виталий Ни SPORTS.uz муҳбири билан бўлган суҳбат давомида клубда бундан аввал ҳам моливий муаммолар кузатилгани, бироқ ўшанда футболчилар жамоага содиқ қолишгани ҳақида гапириб ўтди.

- Афсуски, “Насаф” клуби ҳозирги вақтда молиявий қийинчиликни бошидан ўтказмоқда. Тўғриси, бу жамоани бундай аҳволда кўриш шахсан мен учун жуда ҳам оғир. Клубнинг бундай ҳолатга тушиб қолиши шубҳасиз молиявий муаммолар билан боғлиқ. Лекин бу вазият “Насаф”да биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Олдинлари ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлган. Масалан, 2000-2001 йиллари ва 2005-2006 йилларда ҳам молиявий муаммолар кўзга ташланганди. Лекин ўша пайтларда футболчилар клубга содиқлигини исботлаб бор эътиборини фақат ғалабаларга ва жамоанинг манфаатига қаратишганди. Ўшанда пул асосий ўринга чиқмаганди. Яъни, биз бунгача ҳам ҳозиргидек қийин шароитни босиб ўтганмиз.

Виталий Ни билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини SPORTS.uz да кутинг! Интервью тез орада сайтимизда чоп этилади.