Виталия Денисов собиқ жамоасига қарши тўлиқ ўйнади (видео)

Ҳозиргина Россия премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган “Крилья Советов” ҳамда “Рубин” жамоалари баҳси якунланди.

Самарада кечган беллашув 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг билан якунланди.  Биз учун аҳамиятлиси, қозонликлар сафидаги ҳамюртимиз Виталий Денисов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйнади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин: