Владимир Андреев: Ўйинимизда хатолар бўлди

Суперлиганинг 21-тури «Андижон» - «Сурхон» ўртасидаги учрашув билан ниҳоясига етди. «Соғлом авлод» стадионида бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари 2:1 ҳсобида ғалаба қозонишди. Натижада «Сурхон» мавсумдаги 8-мағлубиятини қабул қилиб олди. Ушбу беллашувдан кейин термизликлар бош мураббийи Владимир Андреев мағлубиятнинг сабабини қуйидагича изоҳлади.

- Биринчи навбатда «Андижон» жамоасини ғалаба билан табриклайман, - дея гап бошлади, «Сурхон» бош мураббийи. – Майдон эгалари бугун ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳлашди ва шунинг учун уч очкони қўлга киритишди. Учрашув тўғрисида гапирадиган бўлсам, албатта ўйинимизда хатолар бўлди. Биз иккинчи бўлимда камчиликларимизни тўғриламоқчи эдик. Лекин аксига олиб ўзимиз кутгандек бўлмади, ўйлаганларимиз ўхшамади. Устига-устак, голли имкониятларни ҳам ярата олмадик. Шунинг учун 1:2 ҳисобида ютқаздик.

- Бугун негадир «Сурхон» жамоаси бўш ўйин кўрсатди. Айниқса, ҳимоядаги хатолар яққол билиниб турди. Гўёки, футболчилар ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўришмагандек тасаввур уйғотишди…

- Ҳа, сиз тўғри айтдингиз. Бугун яхши ўйнай олмадик. Аслида бизнинг кучли томонимиз – бу айнан ҳимоя чизиғи эди. Балки кўп ўйин ўтказаётганимиз сабабли йигитларда чарчоқ аломатлари ҳам сезилаётган бўлиши мумкин. Шу билан бирга футболчилар функционал тарафдан ҳам тўлиқ тайёр бўла олмаган бўлиши ҳам мумкин.

- Жамоа етакчиси Шавкат Саломов бугун захирада ҳам йўқ эди…

- Саломов икки кун олдин жароҳат олганди. Шу сабабдан уни бу ўйинга олиб келмадик. Яъни, таваккал қилишни истамадик.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dezdi Chado
02/10/2019 23:03
Уйин сотилганга ухшайди. Тугрида Сурхон узидаги уйинларни ютсаям элитада колади. Саламов йук химоя буш уйнайди. Пахтакор Локо Бунётпорларга узида зур уйнаган сурхон андижонга ютказиши бу тугридан Тугри коррупция. Койиллекин Андижонга.