Владимир Баенко яна "Бухоро"га қайтди

Суперлигада янги мавсум бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис элитада ўйнайдиган жамоалар айни дамда ўз таркибига маҳоратли футболчиларни жалб этиш билан банд.

Бизга етиб келган маълумотларга қараганда “Бухоро” сафига жамоанинг украиналик собиқ легионери Владимир Баенко келиб қўшилган. 29 ёшли ҳимоячи ҳозирда бухороликлар машғулотларида иштирок этмоқда.

Тез орада Бахтиёр Ашурматов жамоасига Хорватиядан ҳам футболчи келиб қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Баенко учун “Бухоро” бегона эмас. Боиси, у 2017 йилги мавсумда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган ва 27та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 3та гол уришга эришган. Унинг сўнгги жамоаси Латвиянинг “Рига” клуби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!