Владимир Путин Хорватиядан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков мамлакат раҳбарининг Хорватияга қарши ўйинда учралган мағлубиятдан сўнг билдирган фикрларини ҳақида гапирди.

“Владимир Владимирович учрашувни тўлиқ кўрди ва мухлислик қилди. Биз ҳалол ва чиройли ўйинда мағлуб бўлдик. Лекин, улар биз учун энг зўрларидир. Улар қаҳрамонлар. Улар майдонда борини беришди. Биз улар билан фахрланамиз”, - дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради Песков.