“Вольфсбург” МЮга керак бўлмай қолган футболчини ижарага олмоқчи

Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси “Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Антони Марсьяльни ижарага олмоқчи.

Немис ОАВ ёзишича, “бўрилар” аллақачон бу борада “қизил иблислар”га таклиф билан чиқишган. Футболчининг ўзи жамоада қолишни истамоқда. Бироқ немис клуби уни ижарага қўлга киритишнинг уддасидан чиқилишига ишонишмоқда.

Илгарироқ, Марсьяльни Италиянинг “Интер” клуби Иван Перишичнинг МЮга трансфери ичида бонус тариқасида бир мавсумга ижарага олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!