"Вулверхэмптон" яна бир португалиялик футболчини сотиб олмоқчи

Англиянинг "Вулверхэмптон" жамоаси "Бенфика" ярим ҳимоячиси Жедсон Фернандешга қизиқиб қолди.

A Bola берган хабарга кўра, 19 ёшли футболчи ёзда "Бенфика"ни тарк этиб, АПЛга йўл олиши мумкин. "Вулверхэмптон" Фернандеш бўйича расмий таклиф билан чиқди. Ўз навбатида португалияликлар ушбу футболчи трансфери учун 40 миллион евро сўрамоқда. 

Шунингдек, ушбу футболчи учун аввалроқ "Ливерпуль", ПСЖ ҳамда "Бавария" клублари томонидан ҳам қизиқиш бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!