WADA Черишев устидан тергов ҳаракатлари бошланганини тасдиқлади

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россия терма жамоаси аъзоси Денис Черишев устидан тергов ҳаракатлари бошланганини тасдиқлади.

“Бу иш билан айни дамда Испания антидопинг агентлиги шуғулланмоқда. Айнан улар WADA текширув ҳулосаларини юборишади”, - дейилади ташкилот хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Черишев ЖЧ-2018да Россия терма жамоасида 5та ўйинда 4та гол уриб, тўпурар бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)