Ads

"WBA Asia Super" чемпионлик камарини қўлга киритган Ҳусниддин Пўлатов Ўзбекистонга қайтиб келди. Уни аэропортда яқинлари, профессионал бокс федерацияси вакиллари, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олишди.

Жанубий Кореянинг Йонгин шаҳрида профессионал бокс бўйича нуфузли мусобақада чемпионликни қўлга киритган Ҳусниддин Пўлатов Ўзбекистонга қайтиб келди.

“Buffalo Promotion” билан шартнома имзолаган Ҳусниддин ўзининг 13 жангини индонезиялик Саҳлан Коралга (17-7-0) қарши ўтказган эди.

“WBA Asia Super Welterweight” камари учун 12 раунд этиб белгиланган қарама-қаршиликда Ҳусниддин олтинчи раундга келиб унинг зарбаларига дош бера олмаган Корал нокаутга учради.

Эслатиб ўтамиз, у 13 та жанг ўтказиб, шулардан 10 тасини ғалаба (5 нокаут) билан якунлаган бўлса, 3 марта рақибларига имкониятни бой берган.