WТА рейтингида янги етакчи пайдо бўлади!
Ads

WТА рейтингида етакчилик қилаётган германиялик ракетка устаси Анжелика Кербер мазкур рейтингда 15-ўринда бораётган Гарбинье Мугурусага имкониятни бой бериб, турнирдаги юришини якунлагани ҳақида хабар берган эдик.

Уимблдон. Жаҳоннинг биринчи ракеткаси турнирни тарк этди

Шу тариқа, немис теннисчиси WТА рейтингида етакчиликни бой бериши аниқ бўлди. Эндиликда ушбу ўрин учун руминиялик Симона Халеп даъвогарлик қилмоқда. Халеп мазкур турнир чорак финалига чиқди вга ярим финалга ўта олса, айнан Халеп жаҳоннинг биринчи ракеткаси бўлади.

Акс холда, чехиялик Каролина Плишкова шундай номга сазовор бўлади. Маълумот учун, кейинги рейтинг жадвали 17 июль санасида расман эълон қилинади.